Марадонанинг танаси мақбарага кўчирилиши мумкин 

Спорт 4788
image

Афсонавий футболчи Диего Марадонанинг жасади эксгумация қилиниши ва махсус қурилган мақбарага жойлаштирилиши мумкин.

Манбага кўра, ўлимидан бироз аввал футболчи бу истаги ҳақида адвокатига айтган, шунингдек, хат қолдирган. 

"Кўп ўйланганимдан сўнг, ўлимимдан кейин танам кубокларим ва шахсий нарсаларим билан бирга музейда намойиш этилиши истагимни билдирмоқчиман", дейилган Марадонанинг мактубида.

Мақбара қурилиши ҳақидаги маълумотни футболчининг сўнгги рафиқасининг адвокати Марио Бодри ҳам тасдиқлаган ва унинг меросхўрлари ушбу ғояни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

Аввалроқ, Марадонанинг қариндошлари ундан қолган мерос учун жанжал бошлагани ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи Диего Марадона 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак ҳуружи сабаб бўлди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 224
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×