...мантиқсизлик – Бекмуродов

Жамият 9253
image

Хабарингиз бор, жорий йил 19 октябридан жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилди. Республика махсус комиссиясининг ушбу қарори кўплаб эътирозларга сабаб бўлгач, қўлқоплар бепул берилиши айтилди

Икки кундирки, Транспорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу қарорнинг моҳиятини жамоатчиликка тушунтиришга ҳаракат қилади. Аммо, қарор кучга кириб бўлди. Натижаси ҳам кундек равшан. Аниқроғи, натижани метро ва автобус бекатларида сочилиб ётган қўлқоплар мисолида кўриш ҳам мумкин. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродовнинг фикрича, ушбу қарор билан “Жамоат транспортларида қўлқоп тақишни тарғиб қилиш – мантиқсизлик”. Бу ҳақда Бекмуродов ўзининг Telegram’даги каналида ёзди. 

“Транспорт вазирлиги томонидан жорий этилган Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, маршрутка) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий қўлқопда бўлиш тартиби жамоатчилик орасида баҳсларга сабаб бўлмоқда”, дейди Бемуродов. 

У ушбу қарорнинг мантиқийлиги ва ҳуқуқийлиги юзасидан иккита асосий шубҳаси борлигини айтади. 

“Биринчидан, жамоат транспортида қўлқоп тақилиши ҳақида Махсус комиссия қарори ёки бирор юридик ҳужжат йўқ. Транспорт вазирлигининг бундай қарор қабул қилишга ваколати борми? Агар шундай ҳужжат бўлса, уни эълон қилиш керак. 
  
Иккинчидан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус инфекциясидан сақланишда қўлқоп тақиб юришни самарасиз, деб топган. Жумладан ЖССТ сайтида COVID-19 бўйича савол-жавоблар билан бирга, маълум бир тавсиялар ҳам бериб борилади. Айнан қўлқоп тақиш борасида қуйидаги тавсия мавжуд:

Қўлқоп тақиш самарали эмас. Қўлқопларда вирус тўпланади ва инсон агарда қўлқоп тақилган қўл билан юзга теккизилса, кўз ёки оғиз орқали вирус юқиши мумкин. Қўлларни мунтазам ювиш ёки спирт воситасида артиб туриш самаралироқ.

Қўлқоплар текинга тарқатилгани билан, унларни ҳарид қилиш харажатлари охир-оқибат солиқ тўловчиларнинг ҳисобидан амалга оширилади”, дейди Бекмуродов. 

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси сўзи сўнгида Транспорт вазирлиги ушбу тартибни бекор қилиши ва бунинг ўрнига, фуқаролар билан маслаҳатлашиб, бошқа (қўлни дезинфекция қилиш учун диспенсерларни ўрнатиш каби) ҳимоя усулларини таклиф қилиши кераклигини айтади. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 19 октябрь куни Транспорт вазирлиги Матбуот котиби Наврўз Ашурматов QALAMPIR.UZ орқали чиқиш қилиб, ушбу қарорнинг қабул қилиниши билан боғлиқ сабабларга тўхталган эди. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 152
Рейтинг: 3
t
×