Расман: қўлқоплар бепул берилади

Жамият

image

Хабарингиз бор, жорий йил 19 октябридан жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилади.

Жамоат траспортида ҳаракатланишда қўлқоп тақишни мажбурий қилиш жиддий норозилик келтириб чиқарди. Юзага келган вазиятда Транспорт вазирлиги қўшимча баёнот берди.

Унга кўра, ташувчилар томонидан жамоат транспорти йўловчиларига қўлқоплар бепул тақдим этилади.

Йўловчилар метро станцияларига киришда, автобус ҳамда микроавтобусга чиқиш вақтида касса ходимлари, кондуктор ва ҳайдовчилардан қўлқопларни олишлари мумкин.

Тошкент шаҳар жамоат транспортида йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартибининг жорий этилишидан ягона мақсад фуқаролар саломатлигини асрашдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

527

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг