Тошкентда яна бир карантин чеклови жорий этилмоқда

Жамият

image

Тошкент шаҳар жамоат транспорти (автобус, метро, йўналишли такси) хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб билан биргаликда тиббий қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Жорий йилнинг 19 октябридан эътиборан шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқобда, шунингдек, тиббий қўлқопда бўлишлари қатъиян талаб этилади.

Қайд этилишича, янги талаб бугунги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, жамоат транспортида турли юқумли мавсумий инфекциялар тарқалишининг олдини олиш ва йўловчилар саломатлигини асраш мақсадида жорий этиляпти.

Шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг санитария қоидалари ва белгиланган карантин талабларига қатъий амал қилишларини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлигининг автомобиль ташувлари хавфсизлигини таъминлашни назорат қилиш бошқармаси инспекторлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларидан иборат махсус ишчи гуруҳи томонидан транспорт инфратузилма объектлари ва жамоат транспортида кучайтирилган тартибда назорат тадбирлари ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1261

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг