Мактабгача таълим вазирлиги тизими кенгайтирилди
Жамият
−
28 Май 2021
9129“Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Ҳукуматнинг “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти уставини тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилди:
Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
• Вазирликнинг марказий аппарати;
• ҳудудий бўлинмалар;
• Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти;
• “Ilk Qadam” журнали таҳририяти;
• давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
• Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази;
• Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси;
• Ихтисослаштирилган лойиҳа-изланиш институти;
• Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси;
• Мактабгача таълим вазирлигининг педагогика коллежлари.
2018 йил 30 июлда ВМҚ билан тасдиқланган Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти бўйича рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомларга ўзгартиришлар киритилди.
25 нафаргача болани (амалдаги вариантда –12 нафаргача болани) тарбиялашни назарда тутувчи оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва методик жиҳатдан таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерикнинг ташаббуси билан, танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.
ДХШ тўғрисидаги шартномани тузиш механизмлари, хусусан, ариза тақдим этиш, ҳужжатларни кўриб чиқиш босқичлари ва бошқалар батафсил баён этилди.
Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга бошқа ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳам киритилди, шунингдек ўз кучини йўқотган ҳужжатлар рўйхати тасдиқланди.
LiveБарчаси