9 ойда 6,6 млрд сўм ноқонуний ўзлаштирилган – МТВ
Жамият
−
15 Октябрь 2021
5396Жорий йилнинг 9 ойи давомида Мактабгача вазирлик тизимида 6,6 млрд сўмлик иш ҳақи ва товарлар ноқонуний ўзлаштирилган. Ишламайдиган ходимлар номига ёзилган иш ҳақилари 2,4 млрд сўмни ташкил этган. Бу ҳақда АОКАда Мактабгача таълим вазирлиги мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
МТВ тизимда ички аудит хизмати томонидан 2021 йилнинг 9 ойи давомида тизимдаги ташкилотларда жами 282 та назорат тадбири ўтказилган.
Натижада давлат хариди бўйича қонунчилик талабларига риоя қилинмасдан амалга оширилган харидлар 10,5 млрд сўмни ташкил этган.
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда товар моддий бойликларидан 6,6 млрд сўм камомад ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди. Шундан ишламайдиган ходимлар номига ёзилган иш ҳақилари — 2,4 млрд сўмни ташкил этади.
Тизимда 5,5 млрд сўмлик маблағ ва товарларнинг талон-тарож бўлишининг олди олинган.
9 ойда тўпланган жами 265 та ҳужжат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонуний қарор қабул қилиш учун юборилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь