Боғчалар қачон очилиши маълум қилинди
Жамият
−
19 Ноябрь 2020
13990Ўзбекистондаги мактабгача таълим ташкилотлари жорий йилнинг ноябрь ойи охиригача иш бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, мактабгача таълим ташкилотларига иш фаолиятини ташкил этиш ва болаларни қабул қилишга рухсат туман Санитария-эпидемиология станциялари томонидан берилади. Айни вақтда Мактабгача таълим вазирлиги мутахассислари СЭС билан биргаликда Халқ депутатлари Кегашидан рухсат чиқишини кутаётган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини тиклашга амалий ёрдам кўрсатмоқда.
Қайд этилишича, айни вақтда биносида қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилаётган ёки ходимлари орасида коронавирус аниқланган МТТлар фаолияти тикланмайди.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Сирдарё вилоятида 20 та мактабгача таълим ташкилоти фаолияти ҳали тикланмайди. Тошкент вилоятида эса 104 та МТТ таъмирлаш ишлари сабаб ёпиқ бўлади.
Тошкент вилояти Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларидаги 26 та мактабгача таълим муассасалари Олмалиқ кон-металлургия комбинати ва Бекобод шаҳридаги “Ўзметкомбинат” раҳбариятининг қарорига мувофиқ ҳали фаолияти тикламайди.
Вазирликнинг қайд этишича, айни вақтда пойтахт Тошкентда 80 та МТТда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Маълумот ўрнида, айни пайтда мамлакатда 5385 та давлат мактабгача таълим муассасалари (89%) ишламоқда, уларда тарбияланаётган болалар сони 691 271 нафарни ташкил этади.
LiveБарчаси