Мактаб вазирлиги устозларнинг “кўчада қолишига” уларнинг ўзларини айбдор қилди

Жамият

image

4 ноябрь куни QALAMPIR.UZ сайти аттестация имтиҳонларига келиб, совуқда,  цемент устида ўтириб навбат кутаётган ўқитувчилар ҳақида видеоматериал эълон қилган эди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдириб,  ўқитувчиларининг “кўчада қолишига” уларнинг ўзлари айбдор эканини айтиб чиқди. 

“Ижтимоий тармоқлар орқали айни кунларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилаётган малака синовларида педагогларнинг тест жараёнлари бошланишини кутиб қолаётганлигига доир хабарлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Мазкур синов ўтказилиш вақти (куни, соати) ва жойи ҳақида ҳар бир педагогларнинг шахсий кабинетларига тегишли хабарлар юборилган.

Аммо баъзи иштирокчиларнинг белгиланган вақтда эмас, балки жараёнлар бошланишидан бир неча соат аввал тест ўтказиладиган жойга келишаётганлиги кузатилмоқда. Бу эса педагогларнинг маълум вақт кутиб қолишига ёки кутиш хоналаридаги жойларнинг етишмовчилигига сабаб бўлмоқда”, дея ёзган вазирлик Ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова. 

Шунингдек, у ўқитувчиларни огоҳлантирар экан, улардан имтиҳонларга бир неча соат олдин эмас, бошланиш вақти келишларини сўраган. 

“Мазкур ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, сизлардан синов жараёнлари ўтказиладиган бинога ўзингиз учун белгиланган аниқ вақт (кун, соат)да келишингизни сўраймиз. Бу орқали турли тушунмовчилик ва оворагарчиликларнинг олди олинишига ишонамиз”, дейилган расмий муносабатда.


Мақола муаллифи

Теглар

ўқитувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг