Мактаб ўқувчиси тажриба вақтида тасодифан илмий кашфиёт қилди
Бу қизиқ
−
13:32 8689 1 дақиқа
Москва вилоятига қарашли Пушино шаҳридан бўлган 11-синф ўқувчиси мактабда лаборатория машғулоти вақтида тасодифан муҳим илмий кашфиётга дуч келди. Бу ҳақда “MK” хабар берди.
Николай Уликов лабораторияда замбуруғлар билан ишлаш жараёнида ўсимликларда моғор ва бошқа замбуруғларнинг ўсишини тўхтата оладиган бактериал штаммни аниқлаган. Дарс давомида у ва бошқа ўқувчилар Петри косаларида типратикан қўзиқоринини етиштиришга ҳаракат қилишган. Қўзиқорин ёввойи табиатдан олингани сабабли у билан бирга муҳитга бегона микроорганизмлар ҳам тушган.
Бир муддат ўтгач, Уликов Петри косасида ўзига хос “ҳало”, яъни стерил ҳалқа билан ўралган кичик бактериал колонияни пайқаган. Мазкур ҳудудда ушбу колония атрофида бошқа микроорганизмлар ўсмаган.
Кейинги кузатишлар шуни кўрсатдики, аниқланган бактериал штамм замбуруғлар ўсишини бостирувчи модда ажратиб чиқаради. Айнан шу модда колония атрофида стерил зона ҳосил қилган.
Уликовнинг айтишича, топилма аниқ замбуруғга қарши хусусиятга эга бўлиб, келгусидаги илмий тадқиқотлар учун катта қизиқиш уйғотиши мумкин. Бундай бактериялардан қишлоқ хўжалигида экинларни замбуруғли касалликлардан ҳимоя қилишда, оғир кимёвий воситалардан фойдаланмасдан туриб самарали фойдаланиш эҳтимоли бор.
Live
Барчаси