Макронга номаълум шахс тухумсимон нарса улоқтирди (видео) 

Олам 8693
image

Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Лион шаҳрига ташрифи чоғида номаълум кимса унга тухумга ўхшаш нарса улоқтирди. Бу ҳақда BFM телеканали маълум қилди.  

Таъкидланишича, ушбу воқеадан кейин қўриқчилар Президентни ҳимоя қилиб, уни оломон орасидан олиб чиққан. Ҳужум қилган одам тезда қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, бир сафар Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакат бўйлаб сафар қилаётганда номаълум эркак унга тарсаки туширганди. Воқеа жорий йилнинг 8 июнь куни Дром департаментининг Тен-ЛʼЭрмитаж коммунасида содир бўлган. Шундан сўнг, тарсаки туширган шахс тўрт ойга қамалган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 199
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×