Франция Президентига тарсаки туширган эркак қамалди

Олам

image
0:00
0:00
download

Оломон ичида Франция Президенти Эммануэль Макроннинг юзасига тарсаки туширган эркак тўрт ой қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд қарорига кўра, у дарҳол жазони ўташни бошлайди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.

Умумий ҳисобда эса Дамьене Тареле 18 ой озодликдан маҳрум қилинди, бундан 14 ойи шартли муддат ҳисобланади. Бундан ташқари, суд эркакни 3 йил муддатга фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум қилди.

Шу билан бирга Президентга ҳужум қилган шахс 5 йил давомида қуролга эгалик қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 8 июнь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакат бўйлаб сафар қилаётганда Дром департаментининг Тен-ЛʼЭрмитаж коммунасида номаълум эркак унга тарсаки туширганди.

Ушбу ҳолат Франция Президентига уюштирилган илк ҳужум эмас. 2011 йилда Франция Президенти Николя Саркози оломонга яқин бўлган темир панжара бўйлаб юриб кетаётганда одамлардан бири давлат раҳбарининг ёқасидан ушлаб олган. Ўшанда Президентга ташланган киши шартли равишда 6 ойга қамалганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

190

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг