Фуқаро Франция Президентига тарсаки туширди (видео)

Олам 24261
image

Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакат бўйлаб сафар қилаётганда номаълум эркак унга тарсаки туширди. Воқеа бугун, 8 июнь куни Дром департаментининг Тен-ЛʼЭрмитаж коммунасида содир бўлган. Бу ҳақда BFM хабар берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеода Макрон тўпланиб турган одамлар олдига келиб, улардан бирининг қўлини ушлаганча гапираётганда эркак унга қаттиқ урганини кўриш мумкин. Макроннинг қўриқчилари тезлик билан уни тўхтатишган ва ерга ётқизишган.

Макрон мамлакат бўйлаб сафари давомида меҳмонхона ва ресторан бизнесини қўллаб-қувватлаш учун Дромга борган.

“Давлат раҳбарига нисбатан бундай ҳаракатлар демократиянинг ўзига қарши қаратилган. Демократия – бу фикрлар тўқнашуви, аммо бу оғзаки таҳқирлаш ёки жисмоний тажовуз эмас”, деган мамлакат Бош вазири Жан Кастекс.

Маълумот учун, Франция Президентига уюштирилган илк ҳужум эмас. 2011 йилда Франция Президенти Николя Саркози оломон бўйлаб темир панжара бўйлаб юриб кетаётганда одамлардан бири давлат раҳбарининг кийими ёқасидан ушлаб олган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 841
Рейтинг: 3
t
×