Макрон яна Украина бўйича саммитга мезбонлик қилади

Олам

image

27 март куни Парижда Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш учун бир неча давлат раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Франция Президенти Эммануэль Макрон Европа Иттифоқининг Брюсселдаги саммитининг биринчи куни якунланганидан сўнг журналистларга маълум қилди.

“Келгуси пайшанба куни биз Парижда [Украинага ёрдам беришни хоҳлайдиганлар] коалициясининг саммитини ўтказамиз”, деди Макрон.

“Bloomberg” агентлигининг ёзишича, Европа Иттифоқининг етакчи давлатлари, жумладан Германия, Франция ва Польша, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган Канада ва Буюк Британия келаси ҳафта Парижда Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилиш учун янги саммит ўтказади.

Агентлик маълумотларига кўра, бу давлатлар кеча, 20 март куни Брюсселда бўлиб ўтган саммитда Россия ва АҚШ ўртасидаги Украина бўйича музокараларга қандай таъсир ўтказиши ва идеал ҳолда, унда иштирок этиш имкониятини қўлга киритиши мумкинлиги ҳақидаги муҳокамани давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда ҳам Европа етакчилари Парижда фавқулодда саммит ўтказиб, Трамп маъмуриятининг Европа иштирокисиз Москва билан музокаралар олиб бориш режаларига нисбатан нима қилиш кераклигини муҳокама қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Европа Иттифоқи Украина Эммануэль Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг