Макрон Озарбайжонга қарши санкция киритиш самарасиз бўлишини айтди

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макроннинг фикрича, Тоғли Қорабоғдаги вазият туфайли Озарбайжонга қарши санкциялар қўллаш тескари самара беради. 

“Ҳозир санкциялар вақти эмас. Улар тескари бўлиб, Арманистон ҳудуди ва унинг аҳолисини иложи борича ҳимоя қилишга халақит беради. Энди талаблар, аниқлик, мажбуриятларни [бажариш], хусусан, ҳарбий соҳада қўллаб-қувватлаш вақти келди. Франция танлаган форма. Лекин санкциялар вақти эмас, чунки биз Озарбайжон билан мулоқотни давом эттиришимиз керак”, дейди у Европа сиёсий ҳамжамиятининг Гранада (Испания) саммити якунлари бўйича матбуот анжуманида. 

Макроннинг сўзларига кўра, Франция Арманистонни, жумладан, Тоғли Қорабоғ аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун қўлидан келган барча ишни қилмоқда.  

“Ҳозир асосийси [Қорабоғдан] оилалар билан боғлиқ вазият ва чегара муаммоси”, дейди Франция раҳбари.

У минтақадаги ҳар қандай беқарорликнинг олдини олиш учун Арманистон ҳукуматини қўллаб-қувватлаш зарур, деб ҳисобламоқда.  

Аввалроқ Европарламент аъзолари Страсбургдаги ялпи мажлисда Европа Иттифоқи ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни қайта кўриб чиқиш ва Тоғли Қорабоғдаги вазият юзасидан санкциялар жорий этиш зарурлиги тўғрисида резолюция қабул қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Европарламентнинг 5 октябрь куни Страсбургда ўтган ялпи мажлисида Европа Иттифоқи ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларни қайта кўриб чиқиш ва Тоғли Қорабоғдаги вазият юзасидан санкциялар қўллаш зарурлиги ҳақидаги резолюция қабул қилинди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Эммануэль Макрон Озарбайжон-Арманистон Тоғли Қорабоғ Қорабоғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made