Макрон Литвада Тихановская билан учрашиши мумкин

Олам

image

Бугун, 29 сентябрь куни Франция Президенти Эммануэль Макрон Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская билан учрашиши мумкин. Французлар етакчиси ҳозир Литвага ташриф буюрган.

Макроннинг Вильнюсга келишидан бир неча соат олдин Франция Ҳукумати Тихановская учрашишни сўраса, Макрон бунга тайёрлигини таъкидлаган. Орадан кўп ўтмай, Париж учрашув бўлишини тасдиқлаган.

Беларусь мавзуси Макроннинг Литва Президенти Гиганас Науседа билан ўтказган матбуот анжуманида ҳам тилга олинди. Франция раҳбари Беларуснинг юқори мартабали амалдорларига Европа Иттифоқи томонидан тезроқ санкциялар жорий қилиш кераклигини айтган. Шунингдек, у Беларусда ҳокимият тинч йўл билан топширилиши кераклигини, шунда бошқа давлатлар бунга аралашишининг олдини олиш мумкинлигини қўшимча қилди. Макрон қўлга олишларни тўхтатиб, намойишчиларни эшитишга чақирди.

Аввалроқ, Макрон Беларусь Президенти Александр Лукашенкодан ўз хоҳиши билан лавозимини тарк этишга чақирганди. Бунга жавобан Лукашенко унинг ўзи нўноқ сиёсатчи эканини ва мамлакатидаги намойишлар билан шуғулланиши кераклигини айтди.

Маълумот учун, Беларусда бундан деярли 2 ой аввал бошланган намойишлар ҳамон босилмаяпти. Намойишчилар 9 август куни ўтказилган президентлик сайловида ғалаба қозонган Александр Лукашенконинг кетишини сўраяпти. 


Мақола муаллифи

Теглар

Литва Эммануэль Макрон Светлана Тихановская

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made