Макрон Илон Маскни Европа сиёсатига аралашишда айблади – ОАВ

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон Х ижтимоий тармоғи эгаси, миллиардер Илон Маскни Европа сиёсатига аралашганликда ва бутун дунё бўйлаб реакцион ҳаракатни қўллаб-қувватлаганликда айблади. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.

Нашрга кўра, Макрон Франция элчиларига Парижда қилган йиллик нутқида Маскнинг номини тилга олмаган, лекин унинг баёноти аниқ Маскга қаратилган.

“10 йил олдин дунёдаги энг йирик ижтимоий тармоқлардан бирининг эгаси сайловларга, шу жумладан, Германиядаги сайловларга бевосита аралашишини ким ҳам тасаввур қилганди”, деган Франция раҳбари.

Маълумот учун, Маск ва Макрон ўртасидаги муносабат шу кунгача яхши бўлган. Tesla ва SpaceX раҳбари ўтган ой АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп билан биргаликда Париждаги Нотр-Дам собори қайта очилишида иштирок этган. Бундан ташқари, Маск бўронлардан зарар кўрган Франциянинг Маётта ҳудудига 100 та Starlink қурилмасини хайрия қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йилнинг 7 декабрь куни Парижда Украина Президенти Владимир Зеленский ва Франция етакчиси Эммануэль Макрон ҳамда АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ўртасидаги учрашув бўлиб ўтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Илон Маск Макрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг