Магистратура мандати эълон қилинди
Жамият
−
23 Август 2022
10172Олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиш учун рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаронинг аризалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
“2022/2023-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди”, дейилади вазирлик хабарида.
Жами қабул қилинган аризалар сони 5219 тани ташкил этди. Шундан:
• хорижий тил сертификатига эгалар — 4582 та;
• давлат стипендиантлари — 296 та;
• кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёзли диплом эгалари — 159 та;
• кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиблари — 12 та;
• кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчилар — 170 та.
Талабгорлар магистратура қабул натижаларини magistr.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билиб олиши мумкин.