Магистратура мандати эълон қилинди

Local

−

image

Олий таълим муассасаларининг магистратура босқичида ўқиш учун рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаронинг аризалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.

“2022/2023-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича http://magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 10 031 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди”, дейилади вазирлик хабарида.

Жами қабул қилинган аризалар сони 5219 тани ташкил этди. Шундан:

•    хорижий тил сертификатига эгалар — 4582 та;

•    давлат стипендиантлари — 296 та;

•    кимё, биология ва информатика йўналишлари бўйича имтиёзли диплом эгалари — 159 та;

•    кимё, биология, физика ва информатика фан олимпиадалари ғолиблари — 12 та;

•    кўзи ожизлар тоифасига кирувчи аъло баҳоларга ўқиган битирувчилар — 170 та.

Талабгорлар магистратура қабул натижаларини magistr.edu.uz платформасидаги шахсий кабинети орқали билиб олиши мумкин.


Rate Count

402

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends