Магистратура ва ижодий имтиҳонлар қачон ўтказилиши маълум бўлди
Жамият
−
08 Август 2020
10730Олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига кириш имтиҳонлари ҳамда ижодий имтиҳонлар сентябрь ойидан бошланади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов матбуот анжумани вақтида маълум қилди.
“Тест синовлари бўлиб ўтаётган бир вақтда ижодий имтиҳонлар, магистратура учун имтиҳонлар, лицейлар учун ҳам синовлар айни шу даврда ўтказилади”, деди вазир.
Вазирнинг қайд этишича, лицейларни дарсликлар билан таъминлаш масаласида муаммолар бор. Дарсликлар билан таъминлаш Халқ таълими вазирлиги зиммасида. Аммо лицейлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига қарашли.
“Дарсликларни чоп этиш, етказиб беришдаги муаммолар бўлаётган бўлса, бу масала кўрилади. Лицейлар учун алоҳида дарсликлар жорий қилиниши режалаштирилмоқда. Йўналишлари бўйича махсус дарсликлар чоп этилади”, деди Мажидов.
Эслатиб ўтамиз, ОТМга кириш имтиҳонларини 2 сентябрдан бошлаш режалаштирилган. Имтиҳонлар стадионларда ўтказилади. Аммо бунинг учун мамлакатда карантин чекловлари юмшатилиши ёки бекор қилиниши керак.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь