ОТМга кириш имтиҳонлари стадионларда ўтказилади

Жамият 8603
image

Ижтимоий тармоқларда Давлат тест маркази номидан очилган норасмий саҳифада 2020-2021 йилги ОТМга кириш учун тест имтиҳонлари Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги очиқ стадионларда ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Қайд этилишича, тест имтиҳонлари кунига икки марта, куннинг салқин пайтлари ташкил этилади. Тест имтиҳонларини тахминан 12-14 кунда якунлаш кўзда тутилган.

Тест имтиҳонларини ўтказиш санаси Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Давлат санитария хизмати хулосалари асосида белгиланади.

Масъул вазирлик ва идораларга олий ўқув юртларининг юқори курс талабалари янги ўқув йилини сентябрдан масофавий шаклда бошлашлари учун тегишли чора-тадбирларни кўриш бўйича топшириқ берилган.

Мазкур хабарларнинг тўғрилигига аниқлик киритиш учун ДТМ Матбуот котиби билан боғланганимизда, у бизга булар ҳали аниқ эмаслигини маълум қилди. Расмийнинг сўзларига кўра, имтиҳонни ўтказиш шундай вариантлар кўриб чиқиляпти.

Шуни қайд этиш керакки, бундан бир неча кун ҳам шундай хабар тарқалганда ДТМ бу ҳали ўрганиш босқичида бўлганлиги сабабли, ҳозирдан “шундай бўлади” қабилида хабарлар тарқатиш абитуриентларни чалғитиши, тестга тайёргарлик жараёнига таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида баёнот берган эди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 272
Рейтинг: 2.9
t
×