Ўзбекистонда қатъий карантин узайтирилса, имтиҳонлар муддатида ўзгариш бўладими?

Жамият

image

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини 2 сентябрдан бошлаш ва 14 кун давомида ўтказиш белгиланди. Аммо тест синовларини ўтказиш учун аввало карантин чекловлари юмшатилиши керак. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов матбуот анжуманида маълум қилди.

“Тест синовларини 2 сентябрдан бошлаш режалаштирилган. Албатта, тест бошланиши вазиятга қараб бўлади. Республика махсус комиссия карантин чекловларини 15 августда ёки 31 августда бекор қилишса, 2 сентябрдан имтиҳонларни бошлаш кўзда тутилган. Тест бўлиши учун карантин ё юмшатилиши, ё олиб ташланиши керак”, деди ДТМ раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, қатъий карантин сақланиб қолса ва ўз ўзидан имтиҳонлар муддатини чўзишга эҳтиёж бўлса, бу масала Давлат қабул комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

Аввалроқ, янги ўқув йилидан ОТМлар тўлов-контракт миқдорини оширмаслиги ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

523

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг