Мадина Мухторова ва унинг оила аъзолари ИИБга чақиртирилди...ми?
Жамият
−
03 Январь 2020
25435Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда акаси томонидан калтаклангани айтилан бола тасвирланган видео тарқалгани ҳақида хабар бергандик. Кейинроқ у бола актриса Мадина Мухторованинг кичик ўғли экани айтилди.
Ҳолат юзасидан Юнусобод туман ИИБ текширув ўтказиб, натижаларни ҳам эълон қилди ва видеодаги бола ҳақиқатда Мадина Мухторованинг кенжа ўғли эканини билдирди. Аммо унинг аёвсиз калтаклангани ўз исботини топмади.
QALAMPIR.UZ манбасининг маълум қилишича, видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, бугун, 3 январь куни Мадина Мухторова, унинг 3 нафар фарзанди ва онаси Юнусобод тумани ИИБга сўроқ учун чақиртирилган.
Мазкур хабарга аниқлик киритиш учун Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот котиби Ирина Сайфутдинова билан боғландик. У биздаги маълумотни тўлақонли тасдиқлай олмаслигини, бироқ бу юз бериши мумкин бўлган ҳолат эканини айтиб ўтди.
“Интернетда видео тарқалди, вазиятга аниқлик киритиш учун ўтказиладиган суриштирув доирасида чақиртирилган бўлиши мумкин. Бу маълумотни тўла инкор қила олмайман”, деди Сайфутдинова.
Шу билан бирга, Ирина Сайфутдинова оила Ички ишлар органларидан ўзлари ҳақида маълумотларни очиқламасликни сўраганини маълум қилди.
LiveБарчаси