Мадина Мухторова ва унинг “калтакланган” ўғли бўйича расмий маълумот берилди

Жамият 35144
image

Бироз аввал, Юнусободда яшовчи, актриса Мадина Мухторованинг кичик ўғли ҳақидаги видео ва унинг атрофидаги муҳокамалар ҳақида маълум қилган эдик. Ушбу масала юзасидан расмий маълумот берилди. 

Маълум бўлишича, холат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув харакатлари давомида ушбу видео тасвирлардаги бола вояга етмаган 06.06.2006 йилда туғилган,  М.А. эканлиги аниқланган.

2020 йил 2 январ кунги Юнусобод тумани ИИО ФМБ Навбатчилик қисмига РШТЁИМ томонидан 02.01.2020 йил берилган № 62 сонли маьлумотномага кўра, М. А.  “юз ва тана сохасининг кўплаб қонталашлари ва лет ейишлари” ташхиси билан мурожаат қилиб унга амбулатор даво тавсия этилган.

Мазкур холат юзасидан ваояга етмаган М.М.Алимжоновнинг тан жарохати олганлиги ва телеграм интернет ижтимоий тармоғига тарқалган хабар бўйича олиб борилган терговга қадар текширув харакатлари давомида вояга етмаган М.А.   Юнусобод тумани 19-мавзе 35-уй 115-хонадонда онаси Мадина Мухтарова билан истиқомат қилади. 

Вояга етмаган М.А.нинг тарбияси бузилиб кўп вақтини кўчада ўтказаётганлиги ва унинг хулқ атворидаги ўзгаришлар сабабли онаси М.С.Мухтарова ўртанча ўғли Санжар Мухтаровга укаси билан гаплашиб қўйишни айтган. 

Шу сабабли Санжар Мухтаров Юнусобод тумани 19-мавзе 35-уй 115-хонадонга келиб укаси вояга етмаган М.А. билан онаси М.С.Мухтарова иштирокида сухбатлашган вақтида укасининг қўпол муомалада бўлганлиги ва гапларига қулоқ солмаганлиги сабабли уни қўли билан юз ва тана қисмидан  туритиб силталаганлиги натижада вояга етмаган М. А.нинг танаси кўкариб унинг тан жарохати олган. Шундан сўнг, Мадина Мухтарова вояга етмаган фарзанди М. А.нинг танасида кўкаришлар борлиги сабабли уни соғлиғини текширтиштириш мақсадида шифохонага олиб борган. 

Сўнгра тиббий текширувлардан ўтказиб фарзандини, иш жойи, яьни Ўзбекистон миллий академик драма театри биносидаги хонасига олиб борган. Сўнг Мадина Мухтарова  ўртанча фарзанди Санжар Мухтаровни унга кам этибор бераётганлиги ва уни қўрқитиб қўйиш мақсадида кичик ўғли билан келишиб унинг танасини кўкарган жойларини танал бўёқлар билан бўяб танадаги кўкаришларни бўртириб қўрсатган. 

Аслида бундай холат бўлмаганлиги, аммо ушбу видоетасвир ижтимоий тармоқларга М.С.Мухтарова шу куни телефон аппаратини қуватлаш учун хонасида қолдириб кетган вақтида унинг касбдошлари томонидан берухсат олиниб тарқатиб юборилганлиги аниқланган. Айни вақтда ким томонидан тарқатилганлиги аниқланмоқда.

Бундан ташқари вояга етмаган М.А. билан онаси иштирокида Юнусобод тумани ИИО ФМБ ХПБ вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича инспектори ва психологи иштрокида сухбат ўтказилган. Вояга етмаган М. А. тан жарохати эҳтиётсизлиги оқибатида ва ўзининг айби билан олганлиги холати бўйича акаси С.С.Мухтаровга нисбатан даъво эътирози йўқлигини, ариза ёзишдан бош тортишини, акаси томонидан унга жисмоний ва рухий тазийқлар ўтказилмаганлиги маьлум қилган, дея хабар бермоқда Юнусобод туман ИИБ.  
    
МАДИНА МУХТАРОВА - 26.01.1964 йилда Тошкент шахрида туғилган, Ўзбекистон миллий академик драма театрида актриса. 

САНЖАР МУХТАРОВ - 03.07.1987 йилда Тошкент шахрида туғилган, маьлумоти ўрта, оилали.

Баҳодир Aҳмедов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1528
Рейтинг: 3
t
×