Маҳмуд Муродовнинг жанги бекор бўлди
Спорт
−
09 Апрель
8388Ўзбекистон тарихидаги биринчи UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг шу йил 4 май куни Бразилияда UFC 301 турнири доирасида Мишель Перейрага қарши ўтказилиши керак бўлган жанги бекор қилинди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, Муродовда стафилакокк инфекция борлиги сабабли унинг бўлажак жанги бекор қилинган.
“20 кун ичида, иккинчи марта, олиб ташлаш керак бўлган инфекция аниқланди ва мен жамоам билан келишган ҳолда жангни бекор қилишга қарор қилдик”, дейди Муродов.
Маълумот учун, 34 ёшли Маҳмуд Муродов шу вақтга қадар UFCʼда 6 та жанг ўтказиб, 3 тасида ғалаба қозонган, 2 марта мағлубият аламини татиб кўрган. Муродовнинг 1 та жанги эса ўтказилмаган, деб қайд этилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь