Маҳмуд Муродовнинг рақиби ва жанги санаси аниқ бўлди
Спорт
−
22 Июль
11564Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини 21 сентябрь куни ўтказади. Бу ҳақда спортчи жанглар ўтказадиган Octagon MMA промоутерлик компанияси матбуот хизмати хабар берди.
Ўша куни Муродов Чехиянинг Брно шаҳрида ташкил этиладиган Octagon 61 турнир доирасида англиялик собиқ UFC жангчиси Скотт Аскхемга қарши жанг қилади.
36 ёшли Аскхем MMA'да 20-6 рекордга эга. Жангларининг 12 тасида рақибларини нокаутга учратган. UFC'да охирги марта 2017 йилда жанг ўтказиб, мағлубиятга учраган.
34 ёшли Муродов эса охирги марта шу йил февраль ойида UFC Fight Night 235 турнир доирасида россиялик Алиасхаб Хизриевга қарши октагонга чиққанди. Жангда Хизриев Муродовнинг кўзига қўлини тиқиб олганлиги боис, жанг тўхтатилиб, ўтказилмаган, деб қайд этилганди.
Қайд этиш жоиз, Маҳмуд Муродов шу йил май ойида UFC'даги жангларини бекор қилавергани боис, ташкилотдан четлатилганди.
LiveБарчаси