Ўзига рухсат тегмаган Маҳмуд Аббос Ғазога Гутерриш билан бормоқчи
Олам
−
19 Сентябрь
2857Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос бутун Фаластин миллий маъмурияти раҳбарияти билан биргаликда Ғазо секторига ташриф буюриш ниятида эканлигини тасдиқлади. Бу ҳақда у Мадридда Испания Бош вазири Педро Санчес билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Биз Ғазо Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддус сингари Фаластин миллий маъмурияти юрисдикцияси остида эканлигини тасдиқлаймиз. Шу муносабат билан, аввалроқ эълон қилганимиздек, Фаластин миллий маъмурияти раҳбарияти БМТ Бош котиби ва барча манфаатдор давлат вакиллари ва халқаро ташкилотлар ҳамроҳлигида Ғазога ташриф буюради”, деган Аббос.
Қайд этилишича, Фаластин Президенти фаластинликларга қарши тажовузни тўхтатиш, Исроил қўшинларини Ғазо секторидан тўлиқ олиб чиқиб кетиш, анклав инфратузилмасини тиклаш ва Исроил ишғолига чек қўядиган тўлиқ сиёсий жараёнга ўтиш ва унинг устуворлиги сақланиб қолишини маълум қилган.
Шу муносабат билан, Аббос Фаластиннинг Фаластин-Исроил келишмовчиликларини ҳал қилиш учун халқаро тинчлик конференциясини талаб қилишда давом этишини таъкидлаган ва бу музокаралар 1991 йилги Мадрид конференцияси намунасида Испания пойтахтида бўлиб ўтишига умид билдирган.
Маълумот учун, Аббос Ғазога бориш нияти ҳақида илк бор 15 август куни Туркия парламентининг навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилган. 26 август куни Фаластиннинг Россия Федерациясидаги элчиси Ҳофиз Нофал Фаластин томони ушбу ташрифга тайёргарлик кўришда Россиядан ёрдам сўраганини маълум қилган. Дипломат кейинроқ Фаластин Хавфсизлик Кенгаши ва Бош Ассамблеясидан ҳам ёрдам сўраганини ва бу сафарни ўрганиш учун давлатнинг ўзида махсус комиссия тузилганини қўшимча қилган. Нофалга кўра, дунё Ғазодаги вазиятни ҳал қила олмаётган бир пайтда Аббоснинг ташрифи қон тўкилишини тўхтатишга ёрдам берадиган ушбу масаланинг муҳим қисми бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фаластин миллий маъмурияти Исроил ҳукуматига Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббоснинг яқин орада Ғазо секторига ташриф буюриши сўровини юборган эди. Бироқ Исроил ҳукумати Маҳмуд Аббоснинг Ғазо секторига ташриф буюришига рухсат бермай, анклав Исроил томонидан босиб олинганини билдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь