Маҳмуд Аббос Фаластин ҳукуматининг истеъфосини қабул қилди
Олам
−
27 Февраль
5269Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос Бош вазир Муҳаммад Штайенинг истеъфосини қабул қилди. Бу ҳақда WAFA агентлиги хабар берди.
Аббос Рамаллаҳда Бош вазир билан учрашган. Ҳукумат истеъфосини қабул қилгач, Аббос Штайе ва Вазирлар Маҳкамаси вазирларидан янги ҳукумат тузилмагунча “вақтчи вазирлар маҳкамаси” сифатида ишлашни давом эттиришни сўраган.
Маълумот учун, Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штайе Рамаллаҳда бўлиб ўтган ҳафталик Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида Президент Маҳмуд Аббосга истеъфосини тақдим этганини айтган.
“Ушбу қарор Фаластин масаласига ва сиёсий тизимимизга мисли кўрилмаган зўравонлик ҳужумлари, шунингдек, Ғазода халқимизга қарши геноцид жиноятлари, масалан, мажбурий очлик ва мажбурий кўчирилиши фонида қабул қилинди”, дейди Штайе.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Al Mayadeen” телеканали Президент Аббос баъзи минтақавий ўйинчилар ва АҚШ томонидан унга кўрсатган босим туфайли ҳукуматни ўзгартираётганини хабар қилганди. Тахминларга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг истеъфога чиқиши Ғазо секторидаги можарога барҳам бериш бўйича олиб борилаётган воситачилик ҳаракатлари ҳамда Исроил қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва анклавдан блокадани олиб ташлаш бўйича халқаро кафолатлар берилиши билан боғлиқ.
LiveБарчаси