Фаластин ҳукумати истеъфога чиқяпти

Олам

image

Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штайе Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббосга ўзи бошчилик қилаётган ҳукуматни истеъфога чиқариш ҳақида илтимоснома топширди. Бу ҳақда Фаластин Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг ўзи маълум қилди.

“Ўтган сешанба куни мен Президент Аббосга истеъфога чиқиш ҳақида ариза бердим”, дейди Бош вазир. 

Штайенинг қўшимча қилишича, Фаластин миллий маъмуриятини бошқарув воситаларидан бирига айлантиришга уринишларни қабул қилиб бўлмайди.

Бош вазирга кўра, у бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолияти давомида Ғазодаги кескинлашувнинг янги босқичи фонида дуч келишга мажбур бўлган қийинчиликларга қарамай, "фуқаролар талаблари ва Фаластин халқи ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ўртасидаги мувозанатга эриша олган”.

Сиёсатчи истеъфога чиқиш сабабини очиқламади. “Al Mayadeen” телеканалига кўра, Штайе бошчилигидаги Вазирлар Маҳкамаси янги ҳукумат тузилмагунча ўз фаолиятини давом эттиради.

Телеканал суҳбатдошининг таъкидлашича, Президент Аббос баъзи минтақавий ўйинчилар ва АҚШ томонидан унга кўрсатган босим туфайли ҳукуматни ўзгартирмоқда. Тахминларга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг истеъфога чиқиши Ғазо секторидаги можарога барҳам бериш бўйича олиб борилаётган воситачилик ҳаракатлари ҳамда Исроил қўшинларини олиб чиқиб кетиш ва анклавдан блокадани олиб ташлаш бўйича халқаро кафолатлар берилиши билан боғлиқ.

Маълумот учун, Штайе 2019 йил 10 мартдан бери Фаластин Бош вазири лавозимида ишлаб келаётганди. У Аббос билан яқин алоқада бўлган ва кўпинча матбуотда Президентнинг вориси сифатида тилга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Маҳмуд Аббос Муҳаммад Штайе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг