Мьянмада циклон оқибатида 145 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлди
Олам
−
21 Май 2023
7731Мьянмада 16 майдан бери давом этаётган “Мокко” тропик циклони оқибатида 145 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Ушбу циклон оқибатида энг катта зарар ҳозирда қочқинлар истиқомат қилаётган ғарбий Ракхайн штатига етган.
Маълум қилинишича, 210 км/соатгача бўлган шамол уйлар, кўприклар ва алоқа воситаларини вайрон қилган. Шунингдек, пойтахт Ситтвени сув босган.
Нашрнинг қайд этишича, табиий офат оқибатида 145 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
Бироқ мамлакат инсон ҳуқуқлари ташкилотлари озиқ-овқат ва зарур дори-дармонлар йўқлиги сабабли қурбонлар сони 400 кишига етиши мумкинлигини даъво қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Мокко” циклони яқинлашиб келаётгани сабабли Бангладеш қирғоқларидан 500 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинганди.
LiveБарчаси