Бангладешда довул туфайли 500 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди
Олам
−
14 Май 2023
3319“Мокко” циклони яқинлашиб келаётгани сабабли Бангладеш қирғоқларидан 500 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Бу ҳақда “The Telegraph” нашри хабар қилди.
Бангладеш метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, “Мокко” циклонидан шамолнинг тезлиги соатига 175 км га етиши мумкин. Бу 2007 йилдаги “Сидр” циклонидан бери энг кучли бўронни келтириб чиқариши мумкин. Ўшанда бўрондан 3 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди.
Шунингдек, яқинлашиб келаётган бўрон электр ва газ таъминотини узиб қўйиши ва қирғоқбўйи ҳудудларида сувнинг тўхтаб қолишига олиб келиши мумкин. Бангладешнинг шарқий қисми, Кокс-Базар минтақаси энг жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.
Кокс-Базар ҳудуди Мьянма билан чегаранинг шимолида, Ракхин вилоятида жойлашган.
LiveБарчаси