Лукашенко Зеленскийни Минскни урушга тортишга уринишда айблади

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко кеча, 7 январь куни Украина ўз мамлакатини бардош бера олмайдиган урушга тортишга уринаётганини айтди. Бу ҳақда БелТА хабар берди.

Лукашенко православ Рождество кунида Логойскдаги черковга ташрифи чоғида Минскнинг турли ташқи чақириқлар шароитидаги тараққиёти ҳақида гапириб, мамлакат атрофида катта таранглик ҳукм сураётганини таъкидлади.

Беларусь резиденти Владимир Зеленскийнинг хатти-ҳаракатларини шубҳа остига олди, у билан авваллари яхши муносабатда бўлганига қарамай, Зеленский мамлакатни урушга тортиш учун “буйруқлар олаётганини” даъво қилди.

Лукашенко, шунингдек, тинчликни сақлаш муҳимлигини муҳокама қилиб, ўз мамлакати тинчлигини сақлаш учун ҳар қандай имкониятдан фойдаланишини таъкидлади.

Бундан ташқари, у одамларни ташқи айбловларга эътибор бермасликка чақирди.

“Эшитинг, Беларусдаги диктатура Украинадаги демократиядан яхшироқ”, деди у.

У иқтисодиётни Минск учун асосий қийинчилик сифатида белгилаб, уни енгиб ўтишга ваъда берди. Зеленский ҳали Лукашенконинг айбловларига жавоб бермади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина Президенти Владимир Зеленский америкалик подкастер Лекс Фридманга берган интервьюсида Россия томонидан бошланган кенг кўламли уруш бошида қўшни Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россиянинг Украинага Беларусь ҳудудидан ракета ҳужумлари учун узр сўраганини айтганди. Расмий Минск Зеленскийнинг сўзларини қатъиян рад этди. Лукашенконинг матбуот котиби Наталья Эйсмонт Россиянинг РБК агентлигига берган изоҳида Беларусь резиденти Зеленскийдан кечирим сўрамаганини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский Беларусь Александр Лукашенко Рождество

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг