Лукашенко каратиннинг фойдасидан зарари кўплигини айтди
Олам
−
24 Апрель 2020
8242Беларусь Президенти Александр Лукашенко Ғарбий Европанинг коронавирусга қарши кураш амалиётини танқид қилди. Президентнинг айтишича, карантин коронавирусдан ҳам хавфлироқ.
Лукашенконинг сўзларига кўра, карантин иммунитетни заифлаштиради ва ақлий саломатликка путур етказади. Шундан кейин одамлар коронавирус билан курашишда янада заифлашиб қолади.
“Иккинчи тўлқин карантинда ўтириб чиққан заиф одамлар сабаб рўй беради. Вирус ўз қурбонларини шу тарзда кутиб олади. Карантин заиф одамларни келтириб чиқарса унда нима кераги бор”, дейди Лукашенко.
Аввалроқ, Лукашенко мамлакатда ниқоб тақиб юрган одамларни танқид қилганди. Шунингдек, карантин жорий қилиш борасидаги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маслаҳатига кўнмаганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Беларусда коронавирус билан боғлиқ 8 022 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 938 нафари соғайган, 60 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 7 024 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси