“Ниқобингизни ечинг”. Лукашенко тиббий ниқоб тақиб юрган фуқароларни танқид қилди

Олам

image

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, коронавирус пандемияси туфайли, ҳатто далада ҳам ҳимоя ниқобларини кийган беларусларни танқид қилди. Давлат раҳбарининг фикрича, улар аллақачон "ҳаддан ошиб кетган".

Таъкидланишича, Лукашенко бугун, 13 апрель куни Президент маъмурияти раҳбари Игор Сергеенко, Парламент юқори палатаси раиси Наталья Кочанова ва Соғлиқни сақлаш вазири Владимир Караникни қабул қилди. Хусусан, давлат раҳбари одамларни пандемия фонида шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланишда мутаносиб ёндашишга чақирди.

"Кеча Минск вилоятини ўз бошқарувимдаги машинада кездим. Одамлар далаларда сайр қилмоқда. Ҳаво яхши, шабада эсмоқда. Бир киши ниқоб тақиб олибди. Бу қанақаси? Ниқобни ечинг, тоза ҳавода нафас олинг. Хўш, агар сиз кўп одамлар яшайдиган шаҳарда бўлсангиз, ниқобни доимий кийиб юришингизга қаршилик йўқ. Аммо нега очиқ майдонларда ниқоб тақиб юришибди? Бизни одамлар ҳаддан ташқари ошириб юборди. Очиқ майдонда ниқоб нимадан ҳимоя қилади?" дейди Лукашенко.

Шунингдек, у маъмурият раҳбарига Беларусда ҳимоя воситаларини ишлаб чиқарадиган ва улар билан шуғулланиши мумкин бўлган корхоналар рўйхатини тайёрлашни буюрди. Лукашенко энди хоҳлаган жойига бориб ниқобни қанча муддатда тақишаётганини сўрашини ҳам маълум қилди.

"Бугунги кунда бизга турли давлатлар ҳар нарса таклиф қилмоқда. Ўзимизни пулни тежаш учун нима қила оламиз. Ташқаридан тиббий ускуна ва маҳсулотлар олиб келиш жуда қимматга тушади. Мен ҳимоя воситаларини назарда тутмоқдаман: ниқоб, респиратор ва бошқалар", дейди Беларусь раҳбари. 

Маълум қилинишича, Беларусь дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан коронавирусга совуққонлик билан муносабатда бўлмоқда. Мамлакатда кескин чоралар кўриш кечиктирилмоқда. Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб ушбу давлатда коронавирус билан касалланганлар кескин тарзда кўпаймоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили ҳам энди Беларусь кескин ўзгаришларга тайёр бўлиб туриши ҳақида огоҳлантирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лукашенко Тиббий ниқоб Коронавирус Белорусда

Баҳолаганлар

809

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг