Лукашенко ЕОИИда вазият жиддийлигини айтди

Олам

image

Евроосиё иқтисодий иттифоқи атрофида жуда жиддий вазият ривожланмоқда, иқтисодий уруш давом этмоқда. Бу ҳақда Беларусь Президенти Александр Лукашенко бугун, 30 ноябрь куни Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович билан учрашувда айтиб ўтди. Ушбу маълумот Беларусь Президенти Матбуот хизмати берган хабарда келтирилган.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, 11 декабрь куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг йиғилишини ўтказиш режалаштирилган.

“Кун тартиби аниқ. Сиз менинг ва умуман, Беларуснинг позициясини биласиз. Юзма-юз учрашиш вақти келди (телевизорда эмас, балки очиқ суҳбатлашиш), чунки иттифоқ ичида жуда кўп муаммолар мавжуд: ҳарбий ва ҳарбий-сиёсийдан иқтисодий муаммоларгача. Бундан ташқари, бу йил жуда қийин йил бўлди”, дейди Лукашенко.

Президентнинг таъкидлашича, бу йил жаҳон иқтисодиёти қулаб тушди, инқироз эса ЕОИИ иттифоқига ҳам таъсир кўрсатди.

“Ушбу ҳолатдан чиқиш йўли жуда қийин бўлади. Шунинг учун атрофда ўта жиддий вазият мавжуд ва биз ушбу муаммоларни Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари билан юзма-юз муҳокама қилишни истаймиз”, дея таъкидлади давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан якуний қарорни қабул қилган. Унга кўра, Ўзбекистоннинг Иттифоқда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилган. 

Шунингдек, жорий йилнинг 11 май куни Олий Мажлис юқори палатаси тўртинчи ялпи мажлисида Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлиги масаласи кўриб чиқилган. Мунозара якунида сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллаган. 

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни ЕИК кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Кенгаш аъзолари Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг Ўзбекистонга ЕОИИ қошида кузатувчи-давлат мақомини бериш тўғрисидаги қарор лойиҳасини кўриб чиққан

Умиджон Нозимжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Олий Мажлис Лукашенко Александр Лукашенко ЕОИИ Евроосиё Михаил Мясникович

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг