Депутатлар Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи бўлишини маъқуллади
Жамият
−
28 Апрель 2020
6218Аввалроқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистонни Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзолиги масаласи кўриб чиқилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан якуний қарорни қабул қилди. Бу ҳақда “Миллий тикланиш” демократик партияси маълум қилди.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг Иттифоқда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилди.
Ушбу қарор бўйича йиғилишда иштирок этган жами 132 нафар депутатлардан 86 нафари тарафдор (ёқлаб), 32 нафари қарши, 14 нафари эса бетараф овоз беришди. Биргина депутат овоз бермади.
Эслатиб ўтамиз, “Миллий тикланиш” демократик партияси раиси Алишер Қодиров партияси Ўзбекистоннинг ЕОИИга киришига қарши бўлишини айтиб ўтганди.