Ўзбекистоннинг ЕОИИда кузатувчи бўлишига оз қолди

Жамият

image
Ўзбекистон ЕОИИга босим остида аъзо бўляптими? north_east

Ўзбекистон ЕОИИга босим остида аъзо бўляптими?

Евроосиё иқтисодий комиссияси Ўзбекистонга Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи-давлат мақомини тақдим этиш масаласини кўриб чиқди. Бу ҳақда ЕИК Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни ЕИК кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган. Кенгаш аъзолари Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг Ўзбекистонга ЕОИИ қошида кузатувчи-давлат мақомини бериш тўғрисидаги қарор лойиҳасини кўриб чиққан. 

Хабарда улоғҳида урғуланишича, ушбу масала юзасидан якуний қарор иттифоқ давлатлари раҳбарлари томонидан қабул қилинади.

ЕИК мажлиси тўғрисидаги маълумотда таъкидланишича, бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Президенти – Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши раиси Александр Лукашенкога Ўзбекистонда ташкилотда кузатувчи-мақомини тақдим этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш бўйича мурожаат қилган. 

Расмий хабарда айтилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон Европа Иттифоқи мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтирмоқда. 2016-2019 йилларда Ўзбекистон ва Иттифоқ давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 60 фоизга ўсиб, 8,4 миллиард долларни ташкил этган. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ташқи савдо улуши 30 фоизни ташкил қилмоқда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми эса 75 фоиздан ошади.

ЕОИИ тўғрисидаги Шартноманинг 109-моддасига мувофиқ, кузатувчи давлат вакиллари, қарор қабул қилиш ҳуқуқисиз Иттифоқ органлари йиғилишларида таклифнома асосида қатнашишлари ва махфий характерга эга бўлмаган қабул қилинган ҳужжатларни олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 май куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИда “кузатувчи-давлат” мақомини олиши маъқулланган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Евроосиё иқтисодий иттифоқи Евроосиё иқтисодий комиссияси

Баҳолаганлар

215

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг