Лукашенко Си Цзиньпинни Беларусга таклиф қилди
Олам
−
02 Март 2023
2874Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Хитой раҳбари Си Цзиньпинни ўз мамлакатига ташриф буюришини таклиф қилди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги сайтида хабар берилди.
Икки сиёсатчининг Пекиндаги учрашувидан сўнг Лукашенко Си Цзиньпинга Беларусь делегациясининг самимий ва дўстона қабули учун миннатдорчилик билдирди. Шунингдек, у Хитой раҳбарини ҳар икки томон учун қулай вақтда Беларусга ташриф буюришини таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, Беларусь фуқароси Александр Лукашенко жорий йилнинг 28 февраль куни давлат ташрифи билан Хитойга борган ва кеча, 1 март куни Пекинда Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашганди. Лукашенконинг Хитой раҳбари билан музокаралари жами тўрт соат давом этди. Ташрифдан мақсад муҳим соҳаларда алоқаларни ривожлантириш бўйича ҳужжатларни имзолашдан иборат экани айтилган. Унинг Хитойга ташрифи бугун, 2 март куни ўз ниҳояисга етади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь