Лукашенко “халқаро фирибгарлар”ни пандемияни тугатишга чақирди 

Олам 10715
image

Беларусь Республикаси фуқароси Александр Лукашенко одамларга агар уларга коронавирус ташхиси қўйилган бўлса, кўп ташвишланмасликни, “халқаро фирибгарлар”га эса пандемияга барҳам беришни маслаҳат берди.  

“Мен сизга анча олдин айтгандим, бошиданоқ: бизнинг касаллик шу ерда, бошда. Сиз инграсангиз, қаергалигини билмасдан югурсангиз — бу фалокат. Ёшларнинг ҳам хавотирига ўрин йўқ”, деган Лукашенко. 

Шу билан бирга, у халқаро ташкилотларга мурожаат қилган. 

“Мен бу халқаро фирибгарларнинг барчасига айтмоқчиман: етарли. Бизнинг чўнтагимизда ҳеч нарса қолмади. Пандемияни тугатиш керак. Етарли, одамларни масхара қилишди”, деган у. 

Лукашенко дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай ривожланаётгани ва бу ҳақда турли мутахассислар нима дейишини кузатиб боришини қўшимча қилган. 

“Америкалик ёки ғарблик экспертлардан бири шундай деди: “Агар “omicron” шунчалик енгил вирус бўлса, келинг, ҳаммамиз касал бўлайлик ва бу биз учун вакцина бўлади.” Менинг нуқтаи назаримга кўра, идеал таклиф”, деган Лукашенко. 

Яна COVID-19 билан касалланган Лукашенконинг ўзи касаллик машғулотларда Беларусь хоккейчиларидан юқиши мумкинлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, ҳозир у ўзини яхши ҳис қилмоқда, “лекин овози бироз ҳирқироқ”. 

Лукашенко бу сафар касалликни ўтган галгига қараганда анча осон бошдан кечирганини ва бир қатор тадбирларда қатнашишдан ўзини тия олмаганини таъкидлаган. 

Аввалроқ, Александр Лукашенко “omicron” штаммини юқтириб олгани ҳақида хабар бергандик.  

Маълумот учун, Лукашенко 2020 йил июль ойи охирида COVID-19 билан касалланган эди. Бироз ўтгандан сўнг, у тезда оёққа туриб олган. 2021 йилнинг кузида у коронавирусга қарши вакцина билан эмланишга рози бўлди, аммо 2023 йилда фуқаролик муомаласига киритилиши режалаштирилган Беларусь вакцинасини кутишини айтган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 500
Рейтинг: 3
t
×