Лукашенко “omicron” юқтириб олганини очиқлади 

Олам

image

Беларусь Республикаси фуқароси Александр Лукашенко яна коронавирусга чалинди, бу сафар у “omicron” штаммини юқтириб олган. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

“Биз “omicron” бутунлай бошқа вирус эканини сездик. Биз одатдаги гриппга қайтганмиз деган гумондаман. Буларни иккинчи марта коронавирусга чалинган одам сифатида айтяпман”, дейди Лукашенко Тува Республикаси раҳбари Владислав Ховалиг билан учрашувда.

Лукашенконинг таъкидлашича, “omicron” ҳар доим ҳам пневмонияга олиб келавермайди. 

“Мен бу штаммни ҳам оёғимда юриб ўтказиб юбордим. Охирида қандайдир синов вақтида “omicron” юқтирганимни билдим”, дейди Лукашенко. 

Унинг фикрича, Россия пандемияга қарши курашда тўғри тактика танлаган. 

“Россияда тўғри йўл танланди, бу асосан амбулатор даволаниш. Одамлар бу вирус туфайли турли хил касалликларга дуч келади. Албатта, вирус юқтирганлар орасида кексалар ҳам, вирус туфайли касалланишга мойил одамлар ҳам бор. Улар асосан юрак-қон томир касалликлари, диабет, саратон, астма билан касалланган одамлардир”, дейди Лукашенко.

У Тува Президентини ортиқча ташвишланмасликка чақирди.

“Аммо сиз ортиқча ташвишланишингиз шарт эмас, фақат яшашингиз керак”, дейди Лукашенко.

Маълумот учун, Лукашенко 2020 йил июль ойи охирида COVID-19 билан касалланган эди. Бироз ўтгандан сўнг, тезда оёққа туриб олган. 2021 йилнинг кузида у коронавирусга қарши вакцина билан эмланишга рози бўлди, аммо 2023 йилда фуқаролик муомаласига киритилиши режалаштирилган Беларусь вакцинасини кутишини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг