Лукашенко БМТни кераксиз ташкилот деб атади

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Бирлашган Миллатлар Ташкилотини кераксиз ташкилот деб атади. Бу ҳақда у бугун, 16 февраль куни давлат котиби Сергей Глазев билан учрашув чоғида гапирди.

Учрашувда Лукашенко БМТ муҳим сиёсий масалаларни ҳал қила олмаётганини таъкидлаган. Унинг фикрича, ташкилот фаолияти кўплаб фойдасиз ишлардан иборат бўлиб қолган. Дунёдаги долзарб муаммолар ҳануз ечимини топгани йўқ.

Давлат раҳбари Фаластин ва Ғазо секторидаги вазиятни мисол қилиб келтирган. У Фаластин давлатини тузиш ҳақида илгари қарор қабул қилинганини, аммо бу амалда бажарилмаганини эслатган.

“Доимий тўқнашувлар, доимий уруш. БМТ бирорта ҳам можарони тўхтата олгани йўқ”, дейди Лукашенко.

Шу билан бирга, у ҳозирги кунда дунё давлатларининг барчасини бирлаштира оладиган БМТга ўхшаш бошқа халқаро ташкилот йўқлигини ҳам қайд этган.

“Биз реалистмиз. Ҳозирча БМТ ўрнини боса оладиган бошқа тузилма йўқ”, дейди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Лукашенко кутилмаганда 227-ўқув полигонига ташриф буюриб, армиянинг жанговар тайёргарлигини шахсан текширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ Беларусь Александр Лукашенко Фаластин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг