Лукашенко Байденнинг самолётини қирувчилар қуршовида қўндиришга ваъда берди

Олам

image
0:00
0:00
download
ҲАМАС қолиб энди Швейцариями? Лукашенко самолётнинг фавқулодда қўндирилишига илк бор изоҳ берди north_east

ҲАМАС қолиб энди Швейцариями? Лукашенко самолётнинг фавқулодда қўндирилишига илк бор изоҳ берди

Агар АҚШ Президенти Жо Байден Россия давлат раҳбари Владимир Путин билан учрашиш учун Беларусь пойтахти Минскга келса, Беларусь Президенти Александр Лукашенко Америка етакчисининг самолётини қирувчилар ҳамроҳлигида қўндиришга ваъда берди. Бу ҳақда Лукашенко мамлакат парламенти аъзолари ва ҳукумат вакиллари билан учрашувда ҳазиломуз оҳангда айтиб ўтди.

“Балки, таваккал қилар. Биз лекин, унинг самолётини бемалол қўндира оламиз. Бизда чизиқ бор. Икки қаторли, у иккисидан бирига қўнади”, дейди Лукашенко қарсаклар ва томошабинларнинг кулгиси остида.

Шунингдек, у Байденнинг самолётини Польша чегарасидан кузатиб келиш учун учта қирувчини жалб қилишга ваъда берди.

“Учта [қирувчи самолёт] қўямиз: иккитасини [Байден самолётининг] ён томонига ва биттасини думига. Хавфсизлик учун биз уни пастдан ҳам суғурталашимиз мумкин”, дейди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва АҚШ давлат раҳбарларининг юзма-юз учрашуви жорий йилнинг 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу хабари икки томон ҳам тақсдиқлаган.

Учрашув белгиланишидан олдин, Байден ва Путин 13 апрель куни телефон орқали мулоқот қилган. Мулоқот вақтида Байден учинчи давлатда Россия-АҚШ саммитини ўтказиш таклифини билдирган.

Бундан аввал, аниқроғи март ойида АҚШ Президенти Жо Байден Владимир Путинни “қотил”, деб билишини айтган эди. Бунга жавобан, Путин Америка раҳбарига соғлик тилаб, уни жонли эфирдаги мунозарага таклиф қилди. Байден жамоаси эса Россия раҳбарининг ушбу ташаббусига рад жавобини берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

443

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг