“Ливерпуль” мавсумни ғалаба билан бошлади

Спорт

image

Кеча, 15 август куни Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумдаги илк турида “Ливерпуль” “Борнмут” устидан 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. “Энфилд”даги учрашув Диого Жота ва унинг укаси Андре Силванинг фожиали ўлими хотирасига бағишланган 1 дақиқалик сукут билан бошланди.

Мерсисайдликлар ўйинни янги мавсумнинг тўртта дебютанти – Жереми Фримпонг, Милош Керкез, Флориан Вирц ва Юго Экитике билан бошлади. Ҳисоб 27-дақиқада Алексис Макаллистернинг аниқ узатмасидан сўнг Юго Экитике томонидан очилди.

Иккинчи бўлимнинг 49-дақиқасида Коди Гакпо ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шундан сўнг, “Борнмут” ўзига кела бошлади ва кетма-кет икки бор 64 ва 76-дақиқадарда жавоб голларини киритди. Ҳар иккала гол муаллифи – Антуан Семеньо

Учрашувнинг 88-дақиқасида Федерико Кьеза “Ливерпуль” учун муҳим голини урди, қўшиб берилган 90+4-дақиқада эса Муҳаммад Салоҳ ҳисобни мустаҳкамлаб, 4:2 кўринишига олиб келди. Натижада “Ливерпуль” Премьер-лига мавсумини ишончли тарзда – “Борнмут” устидан 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.

Маълумот учун, бугун, 16 август куни Премьер-лига 1-тур учрашувларининг 5 та ўйини бўлиб ўтади. Шу жумладан, “Манчестер Сити” Тошкент вақти билан 21:30 да “Вулверхэмптон” меҳмони бўлади. Учрашувда Абдукодир Хусанов майдонга тушиши таҳмин қилинмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Борнмут Ливерпуль Англия Премьер-лигаси Андре Силва Диого Жота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг