Ливанда мотам ва фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Олам 6727
image

Ливан пойтахти Байрутдаги портлаш қурбонлари сони 100 нафардан ошди. Жароҳатланганлар рўйхатидан ўрин олганлар эса 4 минг кишидан зиёдни ташкил этмоқда. Бу ҳақда “Skynewsarabia” хабар бермоқда. 

Бугун тонгдаги хабарларга кўра, вафот этганлар сони 78 тани ташкил этаётган эди. 

Айни вақтда бутун мамлакат бўйлаб мотам эълон қилинди. 

Олий Мудофаа Кенгаши пойтахт Байрутни "офат зонаси" деб эълон қилди. Олий Мудофаа Кенгаши пойтахтда 2 ҳафталик фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақида қарор қабул қилди. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 август куни Ливан пойтахти Байрутда порт ҳудудида вайронкор портлаш юз берди. Унинг кўлам шу қадар улкан эдики, гувоҳлар портлашни атом бомбасига қиёслади. Сейсмологлар эса портлаш 4,5 балл зилзила билан тенг кучда бўлганини айтди.

Ливан Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, портда аммиакли селитра портлаган.

“Al Mayadeen” телеканали куч ишлатиш тизимидаги манбасига таяниб хабар беришича, "тўққиз йил аввал кемалардан биридан мусодара қилинган ҳамда қайта ишлаш ёки йўқ қилиш учун портдаги омборда сақланган портловчи моддалар портлаган.

Портлаш билан боғлиқ яна бир тахмин портда пиротехника воситалари портлаган. Аммо фожианинг кўлами ва вайронкорлигини ҳисобга олганда биргина пиротехника бундай фалокатга сабаб бўлиши имконсиздек кўриняпти.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 205
Рейтинг: 3
t
×