Дунёни “титратган” Байрут фожиаси (фоторепортаж)
Бу қизиқ
−
05 Август 2020
28775Бугун, 4 август Ливан тарихида “қора доғ” бўлиб қоладиган бўлди. Мамлакат пойтахти Байрутда мисли кўрилмаган даражада вайронкор портлаш юз берди.
Расмий маълумотларга кўра, 30 киши ҳалок бўлган. Портлашда Ливандаги йирик партиялардан бири “Ал-Катаиб” бош котиби ҳам қурбон бўлган. Партия қароргоҳи портлаш юз берган порт қаршисида жойлашган.
Мудҳиш воқеа сабаб эртага, 5 август Ливанда мотам куни деб эълон қилинди. Айни вақтда пойтахтдаги шифохоналар беморларга тўлиб кетган. ССВ берган маълумотларга кўра, жами 2,5 минг киши жароҳатланган. Уларнинг асосий қисми портлаш натижасида атрофга сочилиб кетган майда парчалардан жароҳатланган.
Ливан Президенти Мишель Аун портлашдан кейин зудлик билан мамлакат миллий мудофаа кенгашини чақирган.
Исроил Қуролли кучлари Байрутдаги портлашга алоқаси йўқлигини ҳақида баёнот берди.
Ливан Ички ишлар вазирлиги портлаш сабабини суриштирувлардан кейин айтиш мумкинлигини билдирди.
Аввал хабар берганимиздек, портлаш натижасида Арманистон, Россия ва Қозоғистон элчихоналари ҳам талафот кўрди. Айниқса, Қозоғистон дипломатик ваколатхонаси остин-устун бўлди. Бинода бўлган консул жароҳатланган. Россия элчихонасининг ходими ҳам енгил жароҳат олган.
Ливан портлашдан кейинги вазиятни бир ўзи назоратга ололмаслигини айтиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Қатардан ёрдам сўради. Кутилмаганда эса Исроил Ливанга ўз ёрдамини таклиф қилди. АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳам араб давлатига портлаш оқибатларини бартараф қилишда кўмаклашишини билдирди.
LiveБарчаси