Литва ҳукумати истеъфога чиқди
Олам
−
14 Ноябрь
1937Ингрида Шимоните бошчилигидаги Литва ҳукумати Президент Гитанас Науседа олдида истеъфога чиқди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу тартиб қонун билан белгиланган. Бугун, 14 ноябрь куни октябрь ойида бўлиб ўтган овоз беришнинг икки босқичида янги сайланган республика Сейми (парламенти) ўз ишини бошлади. Шундан сўнг Вазирлар Маҳкамаси истеъфога чиқади ва давлат раҳбари кейинги 15 кун ичида Бош вазир лавозимига номзодни депутатлар тасдиғига тақдим этиши керак.
Президент матбуот хизмати хабарига кўра, Президент ҳукуматга янги Бош вазир тайинлангунга қадар ва Вазирлар Маҳкамаси шакллангунча ҳозирги ҳукумат ўз вазифаларини бажаришда давом этишни топширган.
Сайловда ғалаба қозонган Литва Социал-демократик партияси Бош вазир лавозимга ўз раиси ўринбосари, компьютер тизимлари бўйича 45 ёшли мутахассис Гинтаутас Палуцкасни топширди. У партия раиси Вилия Блинкевичутенинг Бош вазир лавозимига номзодини қўймаслик, балки Европа парламенти депутати бўлиб қолиши ҳақидаги қароридан сўнг кўрсатилган.
Маълумот учун, Президент Гитанас Науседа ва Бош вазир Ингрида Шимоните жорий йил май ойида бўлиб ўтган президентлик сайловида курашган. Икки босқичда давом этган сайловларда амалдаги Президент ғалаба қозониб, лавозимига қайта сайланган.
Эслатиб ўтамиз, Литвада 27 октябрь куни бўлиб ўтган парламент сайловларининг иккинчи босқичида мухолифатдаги Литва социал-демократик партияси (ЛСДП) кўпчилик овозларни олганди. Социал-демократлар икки тур натижаларига кўра, парламентдаги 141 ўриндан 52 ўринга эгалик қилади. Ҳукмрон “Ватан иттифоқи – Литва христиан-демократлари” консерватив партияси – 28 ўринни, “Заря Немунас” партияси – 20 ўринни, “Литва учун” демократик иттифоқи – 14 ўринни олади. Литва деҳқонлари иттифоқи – саккиз мандатга эгалик қиладиган бўлди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь