Лицей ва мактаб битирувчилари ОТМга имтиҳонсиз қабул қилиниши ростми?
Жамият
−
08 Апрель 2020
15775Ижтимоий тармоқларда 2020/2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари олий таълим муассасаларига имтиҳонсиз қабул қилиниши тўғрисида хабарлар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги шу масалада расмий ахборот берди.
Унга кўра, умумтаълим мактаблари ва академик лицей битирувчилари имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиниши ҳақиқатга зиддир. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бундай хабар тарқатилмаган.
“Вазирлик ўқишга қабул қилиш тартибига ҳеч қандай ўзгартириш киритилмаганлигини маълум қилади. Абитуриентларни эса ёзги имтиҳон ва синовларга пухта тайёргарлик кўришга чақиради”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Ўзбекистонда 16 мартдан барча таълим муассасаларида таътил эълон қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирусга чалинганларнинг 30 нафари даволанди, 3 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь