Лепс хулқи ортидан 100 минг доллар жарима тўлаши мумкин
Маданият-санъат
−
26 Октябрь 2023
8206Россиялик машҳур қўшиқчи Григорий Лепсдан “ғайриижтимоий хулқ-атворни тарғиб қилгани” учун 10 миллион рубль (107 минг АҚШ доллари) талаб қилинмоқда. Бу ҳақда “РИА Новости” нашри хабар берди.
Билдирилишича, "Братство Морозов-Златоуст" диний гуруҳи раҳбари А.И.Морозов Москванинг Хамовнический туман судига Григорий Лепс номи билан машҳур бўлган қўшиқчи Г.В.Лепсверидзе ва "Гугл" МЧЖга нисбатан даъво аризасини киритган. Суд даъво бўйича мажлисни 3 ноябрга тайинлаган.
Маълумотларга кўра, жамоа аъзоси Лепс YouTube'да ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларни тарғиб қилаётганини ва бундан даромад олаётганини, бу орқали эса диний гуруҳнинг тамойилларига путур етказаётганини даъво қилган.
Даъвогар ушбу важлар билан суддан 10 миллион рубль миқдорида маънавий зарарни қоплатиб беришни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ колумбиялик машҳур қўшиқчи Шакира солиқ фирибгарлиги бўйича айбланганди. У 2012 йилдан 2014 йилгача олинган даромадидан 14,5 миллион евро солиқ тўламагани учун судга тортилиши кераклиги айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь