Леброн Жеймс “Ливерпуль” ҳиссадори экани маълум бўлди
Спорт
−
25 Ноябрь 2021
3728Бир неча йил олдин Миллий баскетбол ассоциацияси (NBA) мунтазам чемпионати иштирокчиси ҳисобланган “Лос-Анжелес Лейкерс” клуби ҳужумчиси Леброн Жеймс Англиянинг “Ливерпуль” клубининг акцияларини сотиб олгани маълум бўлди.
Эндиликда дунёнинг энг яхши спортчилардан бири “Nike” компанияси ва Мерсисайд клуби воситасида кийим-кечак тармоғини йўлга қўймоқчи.
“Леброн иштирокида футбол билан боғлиқ 7-8 та маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Тафсилотлар ҳозирча маълум қила олмаймиз, аммо Майкл Жорданнинг саноатига рақобат қиладиган маҳсулотлар яратиш истагимиз бор”, дейди “Fenway Sports Group” раҳбари Том Вернер.
Эслатиб ўтамиз, ушбу компания “Ливерпуль” акцияларига эга ва Леброн Жеймс билан ҳамкорлик қилади.
Маълумот учун, Жеймс жорий йилнинг 22 ноябрь куни NBA мунтазам чемпионатидан ўрин олган “Детройт”га қарши баҳсда рақиб футболчиси Исайя Стьюартга зарба йўллагани учун 284 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилган.
LiveБарчаси