Леброн Жеймс афсонавий Карим Абдул-Жабборнинг рекордини янгилади

Спорт

image

“Лос-Анжелес Лейкерс”нинг “Оклаҳома Сити Тандер”га қарши ўйинининг учинчи чораги якунига кўра, америкалик баскетболчи Леброн Жеймс 38 очко тўплади. У НБА мунтазам лигаси мавсумида битта ўйинчи томонидан тўпланган очколар бўйича рекордни янгилади. “Лос-Анжелес” жамоаси рақибини 99:104 ҳисобида мағлуб этди.

Леброн Жеймс “Оклаҳома Сити Тандер”га қарши баҳсдаги натижаси орқали карьерасидаги очколар сони бўйича афсонавий Карим Абдул-Жабборнинг рекордини янгилади. Бу рекорд 1984 йилдан бери ўзгармаётганди. 

Леброн жорий мавсумда ҳар бир ўйинда ўртача 30 очко тўпламоқда.

Карл Мэлоун (36 928), Кобе Брайант (33 643) ва Майкл Жордан (32 292) каби баскетболчилар НБА тарихидаги энг яхши бомбардирлар рейтингида етакчилар қаторидан жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

баскетбол Жеймс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг