Лазизбек Мулложонов ҳам Олимпиада чемпионига айланди
Спорт
−
10 Август
11179Францияда ўтказилаётган ёзги Париж-2024 Олимпиада ўйинларидаги баҳслар тобора охирлаб бормоқда. Бокс бўйича финал учрашувида 92 килограммгача бўлган вазн тоифасида Осиё чемпиони, ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони, 2022 йилги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори ўзбекистонлик Лазизбек Мулложонов асли кубалик бўлган Озарбайжон вакили Алфредо Домингезга қарши рингга кўтарилди.
Қизғин ўтган жангда Лазизбек Мулложонов ғалабага эришди ва Ўзбекистон делегациясига навбатдаги олтин медални тақдим қилди.
Мулложоновнинг ғалабасидан сўнг Ўзбекистон делегациясининг турнирдаги медаллари сони 8 тага етди - 5 та олтин ва 3 та бронза.
Бироз олдин бокс бўйича финал учрашувида -71 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик Асадхўжа Мўйдинхўжаев Мексика вакили Марко Алонсо Верде Альваресга қарши рингга кўтарилганди ва уни мағлуб этиб, Париж Олимпиадасининг олтин медалига эга бўлганди.
Шунингдек, -51 кг вазнда ҳал қилувчи жангда Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов олтин медаль учун жангда мезбонлар боксчиси Беннама Билолга қарши рингга кўтарилиб, ғалаба қозонди ва икки карра Олимпиада чемпионига айланди.